Холанд Роналдунинг натижасини такрорлади
Эрлинг Холанд шахсий совринлар борасида Криштиану Роналдунинг ютуғини такрорлади.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси УЕФА талқини бўйича 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У аввалроқ Англия Футбол Журналистлари Ассоциацияси (рекорд фарқ билан) ва Профессионал Футболчилар Уюшмасидан ҳам шундай совринларни қўлга киритган.
Бир йил ичида учта совринни қўлга киритган охирги футболчи 2008 йилда Криштиану Роналду бўлган. Ўша йили у биринчи марта "Олтин тўп"ни ҳам ютганди.
Фикрлар