Холанд учун курашда "Реал"дан зўри чиқиб қолди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Эрлинг Холанд трансфери бўйича ҳаракат бошланди

«Барселона» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холандни қўлга киритиш бўйича фаол иш бошлагани хабар қилинмоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри ёзди.

Манбага кўра, каталонияликлар футболчи учун курашда «Реал»дан олдинга чиқиб олган. «Барселона» аллақачон Холанд ва унинг атрофидагилар билан мулоқотни бошлаган, «Реал» эса ҳозирча норвегиялик форвард билан бевосита гаплашмаган.

Аввалроқ Эрлинг Холанднинг «Манчестер Сити»ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. 

Норвегиялик футболчи клубга молиявий қоидаларни бузгани учун эҳтимолий жазолар қўлланилишига хавотир билан қараётгани айтилмоқда. Шу билан бирга, у агар жамоасини алмаштирса, биринчи навбатда «Барселона»га ўтишни исташи таъкидланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!