Холанд ва Олисе бир жамоада ўйнамоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Бавария» жамоаси вингери Майкл Олисе ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд келажакда Мадриднинг «Реал» таркибида тўп суришни истамоқда. Бу ҳақда El Nacional нашри хабар берди.

Манба маълумотича, 2027 йил ёзги трансфер ойнаси сўнгги йиллардаги энг шов-шувли ва воқеаларга бой даврлардан бирига айланиши мумкин. Таъкидланишича, Олисе ҳам, Холанд ҳам жорий мавсум якунлангач «Реал»га ўтиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда, чунки ҳар икки футболчи ҳам «Сантьяго Бернабеу»да ўйнашни орзу қилади.

«Бавария» Олисе билан шартномани узайтириш тарафдори. Футболчининг ўзи ҳам бунга қарши эмас, бироқ у келишувда аниқ миқдорда тўлов миқдори (маблағ эвазига келишувни бир томонлама бекор қилиш шарти) белгилашини талаб қилмоқда. Бу унга келгусида Мадрид клубига ўтиш имконини беради. 

Холанд масаласида эса кўп нарса «Манчестер Сити» молиявий қоидаларни бузгани учун қандай жазога дучор этилишига боғлиқ бўлиб турибди.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Холанд ва Олисени биргаликдаги трансфер қиймати 400 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!