Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Холандни бозори қайнайди

Европа грандлари бир неча йилдан бери унга кўз тикиб келмоқда

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд яқин вақтларда трансфер бозорининг энг кўп муҳокама қилинадиган фигураларидан бирига айланиши мумкин. 

Агар «шаҳарликлар» Англия Премьер-лигасидан четлатилса, норвегиялик форвард жамоасини алмаштиришга тайёр.

Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, Холанд учун курашга «Барселона» ва «Реал» жиддий равишда ҳозиргарчилик кўрмоқда. Каталония ва Мадрид клублари норвегиялик гол урууvчини бир неча йилдан бери, у «Боруссия» сафида тўп сурган даврданоқ, диққат билан кузатиб келаётгани айтилмоқда.

Ла Лига етакчи клублари Холандни олиб келиш осон кечмаслигини яхши тушунишади. Шу боис улар бу трансферни амалга ошириш учун керак бўлса бир неча йил сарф этишга ҳам тайёр.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ