Холанднинг гол эътиборсиз қолмади
УЕФА Миллатлар Лигаси А дивизиони гуруҳ босқичи доирасида Норвегия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.
51-дақиқада скандинавлар ҳужумчиси Эрлинг Холанд ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Статистика порталларининг таъкидлашича, шу гол орқали 26 ёшли футболчи миллий жамоа сафидаги голлар сонини 65 тага етказди. Бу кўрсаткичга эришиш учун у терма жамоа таркибида жами 57 та ўйин ўтказган.
Қизиқ жиҳати шундаки, «Манчестер Сити» форварди кетма-кет етти ўйиндан буён (клуб ва терма жамоа учрашувларини қўшиб ҳисоблаганда) майдонни голсиз тарк этмаяпти. Шу давр мобайнида у рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол қилган.

Фикрлар