Холанднинг ҳамюртига Англиянинг 5 клуби харидор
Зўр ўйинчи экан
Норвегиялик ёш вингер Антонио Нуса, трансфер ҳуқуқлари Германиянинг «РБ Лейпциг» клубига тегишли бўлган футболчи, Европа трансфер бозорида энг кўп муҳокама қилинаётган номзодлардан бирига айланди.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, скадинавиялик ярим ҳимоячига бир қатор Англия гранди клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, «Арсенал», «Тоттенхэм», «Ньюкасл», «Астон Вилла» ва «Кристал Пэлас» Нусани ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганаётгани айтилмоқда.
Премьер-лига жамоалари футболчининг ривожланишини яқиндан кузатиб боряпти ва келгуси трансфер ойналарида расмий таклиф билан чиқиш эҳтимолини баҳоламоқда.
21 ёшли Нуса «РБ Лейпциг» билан 2029 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган шартнома билан боғланган. Муттахассислар унинг бозор қийматини тахминан 45 миллион евро атрофида деб баҳоламоқда.

Изоҳлар (0)