Холанднинг ягона голи тарихий бўлиб чиқди
Ҳозир гол уришда Эрлингга етадигани йўқ
Англия чемпионати учинчи турида "Ковентри Сити" дарвозасига киритилган гол манчестерликларга қимматли уч очко келтириш билан бирга норвегиялик ҳужумчи учун юбилей бўлди.
"Манчестер Сити" форвардининг 26-дақиқада ҳисобни очган голи унга янги маррани забт этиши учун кифоя қилди. OptaJoe маълумотларига кўра, бу Холанднинг клублар миқёсидаги 300-гол сифатида қайд этилди. Бу маррага кетиш учун моҳир тўпурарга 368 та ўйин кифоя қилди.
Бундан ташқари, Эрлинг Холанд Норвегия терма жамоаси сафида халқаро миқёсда 55 та учрашувда рақиблар дарвозасини 62 маротаба ишғол қилган.
Норвегиялик футболчи "Манчестер Сити" сафида 2022 йил ёзидан бери тўп сурмоқда.

Изоҳлар (0)