Холланддан даҳшатли статистика

  • 26 октября, 2023, 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Норвегиялик тўпурар Эрлинг Холанд “Боруссия Дортмунд” ва “Манчестер Сити” учун ўтказган охирги 100 та учрашувида даҳшатли статистика қайд этди.

Tecno

Манбаларнинг таъкидлашича, 23 ёшли ҳужумчи 100 та ўйинда 115 та голда иштирок этган. Эрлинг бу беллашувларда рақиблар дарвозасини 96 маротаба ишғол қилиб, жамоадошларига 19 та голли пас узатган.

Холанднинг Норвегия, Австрия, Германия ва Англия клубларидаги барча статистикасига эътибор қаратсак, у жами 250 ўйинда қатнашиб, ўз ҳисобига 198 та гол ва 47 та ассист расмийлаштирган.

Эрлинг Норвегия терма жамоасида ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қиляпти. Унинг ҳисобида халқаро майдонда 28 та баҳсда киритилган 27 та гол бор.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию