"Хона ўйини" ҳақида нималарни биласиз?
Стол тенниси - бугунги кунда барча инсонлар томонидан, асосан бўш вақтларда ўйналадиган ўйин ёки жуда кучли ва мустаҳкам асаблар талаб этадиган спорт тури.
У "Пинг-Понг" деб ҳам аталади. Ўйин давомида 2 ёки 4 киши томонидан кичик массали шар рақиб майдонига ўйин қоидаларини бузмаган ҳолда ўтказилади. Ушбу ўйин иштирокчидан юқори тезлик, мустаҳкам сабр ва аниқликни талаб қилади. "Пинг-Понг" теннис ўйинининг хонада ўйналадиган муқобили бўлганлиги учун у "Parlour game"(ичкарида ўйналадиган ўйин ёки хона ўйини) деб ҳам аталади.
Стол тенниси жиҳозларига стол тенниси ракеткаси, теннис столи, шар ва тўр киради. Теннис столининг узунлиги бўйига 274 см, баландлиги 76 см ва энига 152.5 смни ташкил этади. Тўрнинг баландлиги 15.25 см. Стол тенниси шарининг диаметри 40 ммни, оғирлиги эса 2.7 грни ташкил қилади. Шар асосан оқ рангда бўлади. Сабаби, қолган ранглардан кўра айнан оқ кўзга яққол ташланади. Ракетка эса бўйига 17 см, энига 15 смни ташкил қилади.
Стол тенниси Олимпиада ўйинларига 1988 йилда Сеулда бўлиб ўтган 24-ёзги Олимпиада ўйинларидан бошлаб киритилган. Умумий 4 та давлат вакиллари қатнашган мусобақада 2 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган хитойлик теннисчилар умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган. 2-ўрин мезбонлар, Жанубий Кореялик атлетларга насиб қилган бўлса, Югославия ва Швеция стол тенниси терма жамоалари аъзолари мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган. Яккалик баҳсларида эркаклар ўртасида мезбонлар вакили Ёо Нам-Кю, аёллар ўртасида эса хитойлик Ченг Жинг ғалаба қозонган бўлса, жуфтлик баҳсларида хитойлик Чен Лонгcан ва Wеи Қинггуан жуфтлиги зафар қучган.
Улар финалда мезбонлар вакиллари Ҳюн Жунг-Ҳwа ва Янг Ёунг-Жа жуфтлигидан устун келган. Ҳозирги кунда хитойлик "Пинг-Понг" усталари жаҳонда тенгсиз ҳисобланади.
Интернет маълумотлари асосида Жавоҳир Азимов тайёрлади
Фикрлар