Хосе Кальехон коронавирусни енгиб ўтди

“Фиорентина” ярим ҳимоячиси Хосе Кальехоннинг коронавирусга қарши топширган тести ниҳоят манфий натижа берган.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, испаниялик футболчи эртадан жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилади.

Кальехонда коронавирус 7 ноябрь куни “Парма”га қарши ўйиндан олдин топширган тестида аниқланган эди. Ўшанда Хоседан ташқари клуб бош директори Жо Барон ва мураббийлар штаби вакилида ҳам Covid-19 аниқланган эди. Уларнинг барчаси эртага карантиндан чиқади.

33 ёшли Кальехон “Фиорентина” сафига шу ёз “Наполи”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!