Хуммельс
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс жамоасини ўзгартириши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли германиялик футболчи “Бавария”дан жорий қишки трансферлар чоғидаёқ кетмоқчи. Унга “Челси” ва “Тоттенхэм”дан жиддий таклифлар бор.

Хуммельснинг агенти Марк Косицке айни дамда Лондонда бўлиб турибди ва мижозининг трансфери бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Маълумот учун, Хуммельс жорий мавсум Бундеслигада 9та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга муваффақ бўлди.

Минбар

Барча блоглар