Хусайн Норчаев: «Мақсадимиз улкан!»

SPORTS.uz «Насаф» жамоаси ҳужумчиси Хусайн Норчаев билан иккинчи тур олдидан суҳбатлашди.
Қаршининг «Насаф» жамоаси айни дамда Тожикистонда бўлиб ўтаётган ОФК кубогида иштирок этаёганидан хабарингиз бор. «Аждарлар» илк турда «Олой» клуби билан бўлиб ўтган учрашувда муҳим ғалабага эришди. Баҳсда киритилган голлардан бирига муаллифлик қилган Хусайн Норчаевни суҳбатга тортдик.

- Илк учрашув ҳақида фикрларингиз қандай?

- Очиғи, «Олой» кутилганидек бутун ўйин ҳимояланиш ва имкон бўлиши билан қарши ҳужумга ўтиш мақсадида майдонга тушди. Биз уларни доимо босим остида ушлаб туриш вазифаси билан майдонга чиқиб келдик. Биринчи бўлимда берилган кўрсатмаларни бажардик, аммо гол ҳа деганда дарвозадан ўрин эгалламади. Шу боис, бироз асабийлашдик. Яхшиямки, иккинчи тайм стартида гол уриб олдик. Ана шундан сўнг, елкамиздаги масъулият анча камайди. Биласизми, тинимсиз ҳужум қилган жамоа гол урмаса, қарши ҳужумни ўтказиб юбориш хавфи ошади. Яратганга шукр, барчаси кўнгилдагидек ўтди.

ijergijerihje

- Сунъий чимда тўп суриш қийин эмасми?

- Тўғриси, осон эмас. Шунга қарамай, майдон текис ва тўп суриш учун қулай эканлигини айтиб ўтишим шарт. Машғулотларни анча аввал бошлаганимиз қўл келди. Сунъий майдонда бемалол ҳаракат қилишга ўрганиб қолдик. Ўйлашимча, бу бизга катта муаммо туғдирмайди. Биз яхшироқ мослашиб олиш учун 2-3 кун аввалроқ манзилга етиб келдик. Бу биринчи ўйинда қўл келди. Ҳозирча, ҳаммаси яхши.

- «Насаф» жамоавий ўйинда энг кучли клублардан бири саналади. Бу ғалабанинг асосий омилими?

- Менимча шундай. Сабаби бизнинг ўйин услубимиз шуни тақазо этади. Ҳар бир футболчи ўз вазифасини бажариши керак. Aна шунда, мураббий талаб этган вазифани тўлиқ бажаришимиз мумкин. Қанотлардагилар, марказдагилар уйғунликда тўп сурса, биз ўз ўйинимизни 100 фоиз намойиш этишимиз мумкин. Рўзиқул Саъдуллаевич биздан жамоавий футбол ўйнашимизни талаб қилади.

Ўзбекистон чемпионати билан ОФК кубоги ўртасида фарқ қандай?

- Aлбатта фарқи бор. Ички биринчиликда барибир эркинроқ тўп суриш мумкин. Суперлигадаги ўйинларда хотиржамлик бор. Бу узоқ масофага чўзиладиган мусобақа. ОФК кубоги эса, аксинча. 3 ўйинда ҳаммаси ҳал этилади. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Боз устига, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш қўшимча масъулият юклайди. Биздан халқимиз чиройли ўйин кутмоқда. Насиб қилса, уларни хурсанд қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Турнирдаги клуб олдига қўйган асосий мақсад нима?

- «Насаф» ўзи иштирок этган турнирнинг ҳаммасида чемпионлик учун курашади. Бу биздан аввал ҳам шундай бўлган, биздан кейин ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Жамоамиз аҳил ва курашдан қочмайди. Мақсадимиз - чемпионлик. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Акс холда, майдонга чиқишдан наф йўқ. Биз ўйиндан-ўйинга яхшироқ тўп суришга ҳаракат қиламиз. Ниятимиз шу. Агар ҳаммаси режа асосида кетса, якунда Қаршига ОФК кубогини иккинчи бор олиб келмоқчимиз. Яратгандан юзимизни ёруғ қилишини сўраб қоламиз.

jerigjeirjger

- Жамоа мухлисларига сўзларингиз бўлса, марҳамат.

- Уларга соғлик ва саломатлик тилайман. Бизни дуо қилиб туришсин. Насиб қилса, уларни хурсанд қиламиз. Биз айнан шу мақсадда бу ерга ташриф буюрдик. «Насаф» бутун Ўзбекистонни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdushukurov O
17/05/2021 19:13
Olg'a! Nasaf"!
Akbarali Abdunazarov
17/05/2021 23:29
Хужумчи вазифаси вазиятдан фойдаланиш, мана шу иш буйича ишла, хужумчи уекдан буекка югуриш эмас, пайтни пойлаб гол урган хужумчи натижага эришади! Узингни устингда ишла!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
17/05/2021 20:54
Uka. harakating yahshi yoqoridan keladigan tuplarga yahshi harakat qilapsan. lekin shu uka uyindan keyin uzing uynagan uyinlarni tuliq kurib chiq va qayta qayta hulosa qil qerga qanday vaqt hato qilganingni. chunki joy tanlashla kup hato qilapsan. kerakli vaqt tupni tashlashni urniga kup ushlap qolasan. tup tashlab uzing ochilis urniga qolib ketasan. uyin holatidan.