Асосий мазмунга ўтиш

Хушхабар! "Дэвис Кубоги"ни ғалаба билан бошладик!

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

2,5 соатдан узоқроқ давом этган баҳс якунига етди.

Теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланадиган "Дэвис Кубоги" I гуруҳи плей-офф босқичи учрашувлари ўтказилмоқда.

Пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактаби кортлари Ўзбекистон ва Туркия қарама-қаршилигига мезбонлик қиляпти. Бугун томонларнинг дастлабки беллашуви бўлиб ўтди ва унда Санжар Файзиев дунё тасниф жадвалида 189-рақамда сараланган Чем Илкель устидан 3 сетда ғалаба қозонди.

Дастлаб, 6:3 ҳисобида зафар қучган вакилимиз 2-сетни тай-брекда бой берди. Ҳал қилувчи сетда эса, 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, юртимизга дастлабки ғалабани тақдим этди.

Энди кун тартибидан ўрин олган иккинчи беллашувда Сергей Фомин Алтуғ Челикбилекка қарши кортга чиқади.

image_2022-03-04_15-57-24

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ