Ямал "Барса"даги ҳолатдан норози

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона»нинг ёш вингери Ламин Ямал жамоадоши Алехандро Бальде атрофидаги вазиятдан жиддий хавотирга тушган.

22 ёшли чап қанот ҳимоячиси трансфер ойнаси ёпилиши арафасида сотилиши мумкинлиги айтилмоқда. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик яқинда «Эльче»га қарши Ла Лига учрашуви учун таркибга Бальдени умуман киритмади. 

Унинг сўзларига кўра, футболчи келажаги борасидаги ноаниқликлар туфайли тўлиқ футболга йигилолмаяпти.

Sport нашри ёзишича, айнан шу ҳолат Ламин Ямалга ёқмаяпти. У клуб раҳбариятининг ўзининг яқин дўсти бўлган Бальдега нисбатан тутган позициясидан мамнун эмас.

Алехандро Бальдега «Манчестер Юнайтед» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берилади. 

Испаниялик ҳимоячининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!