Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ямал "Барса" тарихида энг ёш сардорга айланди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Супериқтидорлар шунақа бўлади

«Барселона»нинг ёш вингери Ламин Ямал илк бор жамоа сардори сифатида майдонга тушди. У капитанлик боғини чўққидаги баҳс – чўққидаги баҳс – Чемпионлар Лигасида «Фейеноорд»га қарши ўйинда тақди. Чоршанба куни бўлиб ўтган беллашувда каталонияликлар рақиб дарвозасини 5:1 ҳисобида забт этди.

Ламин Ямал учрашувда бир бор гол урди – у 77-дақиқада ўз номини таблога ёздирди. Blaugranation нашри маълумотига кўра, 19 ёшли Ямал «Барселона» тарихида капитанлик боғини таққан энг ёш футболчига айланди. Илгариги рекорд Боян Кркичга тегишли эди – у бу мақомга 20 ёшида эришган.

«Барселона» навбатдаги учрашувини якшанба, 13 сентябрь куни ўтказади. Ханс-Дитер Флик шогирдлари Ла Лига доирасида сафарда «Леванте»га қарши майдонга тушишади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ