
Ямал жамоадошининг кетишига сабабчи бўляпти
“Барселона” жамоа етакчиси Ламин Ямал ва дарвозабн Войцех Шчесни билан янги шартномани тузиш бўйича олиб борилаётган ишларни кейинги қолдиришга мажбур бўлди. Сабаби аудиторлик текшируви клубнинг “Камп Ноу”даги VIP жойларни сотиш ортидан ғазнага туширилган 100 миллион евро миқдоридаги маблағни ўз ҳисоботига кирим сифатида киритгани йўқ.
Relevo нашрининг ёзишича, клуб Ямал ва Шчесни билан янги битим тузиши учун таркибдаги қимматбаҳо ўйинчилардан бирини сотиб юборишига тўғри келмоқда. Бу борада биринчи номзод марказий ҳимоячи Рональд Араухо ҳисобланади.
Уругвайлик футболчи январь ойида клуб билан 2031 йилгача давом этадиган янги битим тузди ва унда Араухога 65 миллион евро миқдорида бадал пули белгиланган.
Каталонияликлар ёзда Европанинг бирор қудратли клуби айнан мана шу суммага Рональд Араухони трансфер қилишига умид билдирмоқда. Араухо трансферидан келадиган сумма клубга Ямал ва Шчесни билан янги келишув имзолашда молиявий қоидабузарликларнинг олдини олиш имконини беради.
Фикрлар