Ямал "Реал" афсонасининг рекордини йўққа чиқарди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ла Лига»даги навбатдаги тарихий кечада Ламин Ямал  Испания терма жамоасининг асосий қаҳрамонига айланди. Унинг ёрқин ўйини туфайли испанлар Миллатлар лигасида Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди – 4:1.

«Барселона»нинг ёш вингери учрашувни фаол бошлади: 2-дақиқада ҳисобни очди. 31-дақиқада эса Марк Пубилга аниқ пас бериб, унга гол уриш имконини яратди. 63-дақиқада Ямаль яна бир бор ўзини кўрсатиб, дублини расман қайд этди.

Журналист MisterChip маълумотига кўра, Ламин Ямал Испания терма жамоаси тарихида бир ўйинда камида икки гол уриб, камида бир голли пас берган энг ёш футболчига айланди. У бу натижага 19 ёш 78 кунлигида эришди.

Шу тариқа «сине-гранатлилар» вакили мадридлик «Реал» афсонаси Рауль ўрнатган кўп йиллик рекордни янгилади. Рауль бундай кўрсаткичга илк бор 21 ёш 273 кунлигида эришган эди.

68-дақиқада Ламин Ямал майдонни тарк этди. Ундан сўнг ҳам Испания ҳужумларни тўхтатмади ва Нико Уильямснинг голи ҳисобни янада йириклаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!