Ямал: "Реал"ни камситди
«Барселона»нинг ёш вингери Ламин Ямал Ла Лигадаги асосий рақиб ҳақида фикр билдиришдан бош тортди.
Ундан «Реал» атрофидаги сўнгги воқеалар, хусусан, Жозе Моуриньонинг матбуот анжуманига ҳакамликдан норозилик билдириш мақсадида ўйин лаҳзаларининг чоп этилган суратлари билан чиққани ҳақида сўрашди.
«Ростини айтсам, бу мавзуларга унчалик киришмайман, менга бундай нарсалар қизиқ эмас. «Барселона» ғалаба қилиб турган экан, бошқа гап йўқ – фақат ўз ўйинимиз ва ютуқларимиз ҳақида гапириш мумкин», – дея Ямалнинг сўзларини TVEга таяниб, испан нашри Sport келтиради.
«Барселона» жорий мавсум Ла Лигада ўтказилган етти ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган ва мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Реал» эса каталонияликлардан олти очко кам тўплаган.

Фикрлар