Ямал терма жамоада гол уришда Роналду ва Мессидан ўзиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ярим ҳимоячиси Ламин Ямал Испания терма жамоаси сафида ўнинчи голини урди.

Сешанба куни 19 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Хорватияга қарши ўйинда дубль қайд этди. У дарвозани 2- ва 63-дақиқаларда ишғол қилди. Иккинчи гол Ямал учун терма жамоа таркибидаги юбилей, ўнинчи гол бўлди.

Қизиғи шундаки, Испаниянинг ёш истеъдоди бу кўрсаткичга Криштиану Роналду ва Лионель Мессига нисбатан анча эрта етди. Португалия ва Аргентина юлдузлари терма жамоаларида ўнинчи голини 21 ёшида урган.

Умуман олганда, Ламин Ямал Испания терма жамоаси сафида 35 та ўйин ўтказган. У шу вақт мобайнида 10 та гол уриб, 14 та голли узатма муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!