Ямал Винисиусни ортда қолдирди

"Барселона" ва Испания терма жамоасининг ёш вингери Ламин Ямал ушбу мавсум Ла Лигада энг кўп муваффақиятли дрибблинг амалга оширган футболчига айланди. 

Ҳужумчи "Мальорка"га қарши баҳсда рақибларини 5 маротаба алдаб ўтди. Шундан сўнг Ямал чемпионатдаги дрибблинглар сонини 40 тага етказиб қўйди ва бу борада "Реал Мадрид" аъзоси Винисиусни (38) ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринга чиқиб олди.

Маълумот учун, вингер "Мальорка" билан тўқнашувда битта ассистни амалга оширди ва унинг ҳаракатлари 7,6 баллга баҳоланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!