Ямалга афсонавий рақам берилади

  • 17 январь, 10:50
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Барселона”да 10-рақам алоҳида қадрланади. Узоқ йиллар давомида клуб афсонаси Лионель Мессига тегишли бўлган бу рақам аргентиналик юлдуздан кейин Ансу Фатига берилган эди.

Испаниялик ҳужумкор футболчи Мессининг ворисига айлана олмаган бўлса-да, бу рақамни ўзида сақлаб турибди.

El Chiringuito нашрининг маълум қилишича, келаси мавсум олдидан бу рақам Ламин Ямалга ўтади. Чунки клуб Ансу Фати билан хайрлашишга қарор қилган ва ўз-ўзидан 10-рақам бўшайди.

Ҳозирча 19-рақамда тўп тепаётган Ламин Ямаль барча турнирларда 24 маротаба майдонга тушиб, тўққизта гол ва 13 та ассист муаллифи бўлди.

Амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача давом этадиган 17 ёшли футболчи бугунги кунда Transfermarkt портали томонидан 180 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!