Яна "Барса"дан ўйинчи оламиз!
TEAMtalk нашрининг ёзишича, «Барселона» таркибида тўп сураётган испаниялик ҳимоячи Алехандро Бальде қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар ёш футболчини ижарага қўйишга тайёр. Ёзда Бальде «Манчестер Юнайтед»га ўтишни истагани айтилганди. Энди эса ҳимоячига бошқа клублар даъвогар бўлмоқда. Хусусан, унга «Эвертон», «Фулхэм», «Ливерпуль» ва «Сандерленд» жамоалари қизиқиш билдирган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Ливерпуль» аллақачон «Барселона»дан бир ҳимоячини ижарага олганди. Англия клуби сафини ўшанда Рональд Араухо тўлдирган эди. Энди улар худди шу тартибда Бальдени олиб келмоқчи.

Фикрлар