Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Яна бир юлдуз Саудияга йўл олмоқда

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Трансферга ҳамма рози

«Арсенал» жамоаси вингери Габриэл Мартинелли Саудия Арабистонининг «Ал‑Ҳилол» клубига ўтиши мумкин. The Athletic нашрига кўра, лондонликлар унинг трансфери учун тахминан 60 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Манба маълумотича, саудияликлар ҳозирча ҳам «Арсенал» раҳбарияти, ҳам 25 ёшли бразилиялик футболчининг вакиллари билан музокара олиб бормоқда. 

Энг муҳими, Мартинеллининг ўзи ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтиш вариантига қарши эмас.

Бундан олдин футболчи «Галатасарай» клубининг таклифини рад этган эди. Туркия гранди Мартинелли учун 45 миллион евро тўлашга тайёр бўлган.

Ўтган мавсумда Мартинелли барча мусобақалар доирасида 53 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, футболчи ҳисобида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида тўртта ўйинда бир гол мавжуд.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ