Янги "Канело" керакмас

Собиқ чемпион Поли Малиньяджи Жервонта Дэвисни енгил вазн тоифасида энг қийин рақибларга қарши курашишга ундади.

"Танк" номи билан танилган Дэвис охирги йилларда катта жанглар ўтказди. У 2023 йил апрель ойида Райан Гарсия, июль ойида Фрэнк Мартин устидан ғалабага эришди. Жервонта ноябрь ойида рингга қайтишни режалаштирган, бироқ унинг рақиби ҳозирча маълум эмас.

Поли Малиньяджи яқинда iFL TV га берган интервьюсида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

мид қиламанки, Дэвис янги "Канело" бўлиб қолмайди. Саульнинг барча камарлари бор, аммо доим даъвогарлардан қочиб юради. Биз энг яхши боксчилар ўртасидаги тўқнашувларни кўришни истаймиз. Аммо Жервонта дивизиондаги энг яхши рақиб – Кордина билан жангдан қуруқ қолгани яхши иш бўлмади."

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!