Янги Ўзбекистон, Янги номлар, Янги ғалабалар!
Туркиянинг Конья шаҳри шу кунларда Ислом оламининг спорт марказига айланди. Ушбу нуфузли мусобақада ҳақиқий матонат эгалари бўлган паралимпиячиларимиз ҳам муносиб иштирок этишди.
Жумладан, 4 та пара спорт турида жами 7 нафар иштирокчи билан Туркияга йўл олган Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси якунда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлган ҳолда, бор куч-ғайратини ишга солиб, Ватанга бўлган муҳаббатини яна бир бор намоён қилди. Бу шубҳасиз муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда Паралимпия ҳаракатига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яққол намунасидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, V Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ёш ва янгиланлан таркибда иштирок этди. Бу эса олдинда бизни ёрқин ғалабалар кутаётганидан далолатдир!
Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси арафасида қўлга киритилган ушбу ютуқлар Янги Ўзбекистоннинг Янги ёшлари забт этаётган Янги марраларнинг остонасидир! Байрам барчамизга муборак бўлсин!
Фикрлар