Япон
Ads

Япониялик теннисчи Кеи Нишикори Франция очиқ чемпионатининг иккинчи даврасида мезбонлар вакили Жо-Вилфрида Цонгага қарши кортга чиқди.

Париж шаҳри мезбонлик қилган улар ўртасидаги тўрт сетлик ўйинда япон "самурай"и 4:6, 6:4, 6:4, 6:4 ҳисобида "қора рицар"дан устун келди.

Шу тариқа, "Ролан Гаррос"нинг учинчи даврасига йўл олган Нишикори, энди сербиялик Ласло Дьерени синовдан ўтказадиган бўлди.