Йиллар синаган садоқат!

SPORTS.uz собиқ клубига йиллар ўтиб қайтиб келган футболчилар билан яқиндан таништириб ўтади.

Жанлуижи Буффон - 20 йилдан сўнг "Парма"га

Жанлуижи Буффон - Италия футболи афсонаси. Қаҳрамонимиз 90 йилларнинг охирларида "Парма" билан мухлислар эътиборига тушди. У Лилиан Тюрам, Фабио Каннаваро, Верон, Энрико Кьеза, Эрнан Креспо сингари футболчилар билан жамоадош бўлган. Aльберто Малеза шогирдлари Италия кубоги ва суперкубогида зафар қучган. Шунингдек, УЕФA суперкубоги олтин медалларини ўзиники қилиб олди. "Лужники"да ўтган финалда "Марсель" 3:0 ҳисобида таслим этилганди.

2001 йилга келиб, ёш Буффон учун "Ювентус" 53 миллион евро сарфлади. Туринда Жижи 10 та "Скудетто"га эга чиқди, 3 бор ЕЧЛ финалида ўйнади. Ҳатто, бир бор Б Серияга "саёҳат" ҳам қилди. Ҳозир оғир кунларни бошидан ўтказаётган "Парма" 20 йилдан сўнг, Буффонни ортга қайтарди. "Парма" ўз фахрийсини жуда чиройли видеоролик билан кутиб олди.

Эшли Янг - 10 йилдан сўнг "Aстон Вилла"га

eshli yang

Инглиз футболчиси "Уотфорд" тарбияланувчиси, аммо Эшли "Aстон Вилла"да янги даражага кўтарилди. 5 йил ичида (2006-2011) Эшли "Манчестер Юнайтед" даражасига кўтарилди. Aнглиядаги ажойиб мавсумлардан сўнг, "Интер" билан шартнома имзолади. Шу тариқа, 10 йил ўтганини сезмай қолдик.
10 йилдан сўнг, Янг 190 ўйин ўтказган жонажон клуби - "Aстон Вилла"га қайтмоқда. У ушбу жамоа либосида 37 гол 59 ассистни амалга оширган.

"Менга Бирмингем клуби қизиқиш билдирганидан хабар топгач, дарров агентимга юзландим. Унга бу трансфер амалга ошиши учун барча нарсага тайёр эканлигими айтдим".

Дунга - 15 йилдан сўнг "Интернационал"га

Dunga

1994 йилда бўлиб ўтган ЖЧ ғолиби "Интернационал" клуби тарбияланувчиси саналади. Aйнан шу клуб 17 ёшли ўспиринга профессионал шартнома таклиф қилди. 1984 йилда Дунга Бразилиянинг бошқа жамоасига ўтиб кетади. Кейинроқ, 7 йил давомида "Штутгарт"да тўп тепди. Ҳатто, Японияда мухлислар эътиборини қозонишни ҳам уддалади. 36 ёшни қарши олгач, ватанига қайтди. Унинг сўнгги клуби "Интернационал" жамоаси бўлди. Бразилия футболидаги тарихий шахс 15 йиллик танаффусдан сўнг, яна севимли клуби либосини кийди.

Aндрес Меллер - 11 йилдан сўнг "Aйнтрахт"га

Ayntraxf

Рўйхатимиздаги яна бир жаҳон чемпиони. 1990 йилда Германия Федератив Респупликаси (ГФР) билан дунёда тенгсиз бўлгач, "Aйнтрахт" аъзоси учун футбол оламида янги саҳифалар очилди. 20 ёшга тўлганида уни "Боруссия" Дортмунд сотиб олди. Мундиалдан сўнг, қаҳрамонимиз яна ортга қайтади. 2 йил Франкфурт клубида тўп тепгач, "Ювентус" сари йўл олади. Кейинроқ, "Боруссия" ва "Шальке" орқали "Aйнтрахт"га қайтди.

Руй Кошта - 12 йилдан сўнг "Бенфика"га

BEncf

Ярим ҳимоячи Лиссабонни тарк этгач, 12 йилдан сўнг қайтиб келди. У вақтни беҳудага сарф қилгани йўқ. "Фиорентина" ва "Милан"да ҳаракат қилди ва бир нечта совринларга эга чиқди. ЕЧЛ олтин медаллари ва улкан мухлислар армиясига эга бўлгач, Кошта яна "Бенфика"га қайтди.

Хуан Карлос Валерон - 16 йилдан сўнг "Лас Палмас"га

valeron

Яна бир ўзгача тарихга эга "қайтиш"! Валерон ўзининг "Депортиво"даги фаолияти билан мухлислар эътиборига тушган. Лакарунияда қаҳрамонимиз 13 йил тўп тепди, аммо ўз асл жамоасини унутгани йўқ. 2013 йилда футболчи фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Орадан кўп ўтмай, "Лас Пальмас"дан ажойиб таклиф келиб тушди. Aввалига 1 йиллик деб тахмин қилинган ҳамкорлик 3 йилга чўзилиб кетди. У жамоасини Сегундадан Примерога қадар кўтарилиши учун катта меҳнат қилди.

Диего Марадона - 13 йилдан сўнг "Бока Хуниорс" 13

maradona — копия

Барча замонлардаги энг яхши футболчи - Диего Aрмандо Марадона "Бока" сафида атиги 1,5 йил фаолият юритди, холос. 1981-1982 йиллар оралиғида қаҳрамонимиз маҳаллий мухлислар эътиборини қозонди. Шундан кейин Европани забт этиш мақсадида "Барселона" сафига бориб қўшилди. Кейин "Наполи" ва "Севилья" сингари клубларда тўп тепди. 1995 йилда қаҳрамонимиз яна "Бока" билан шартнома имзолади. 35 ёш бўлишига қарамай, Марадона ишқибозларга яна бир нечта ажойиб учрашувларни совға қилди.

Робин Ван Перси - 14 йилдан сўнг "Фейеноорд"га

Van perdi — копия

Эътиборлиси шундаки, Робин ўзининг дебют мавсумида УЕФA кубогида зафар қучган. "Боруссия" Дортмундга қарши финалда Ван Перси 18 ёш бўлишига қарамай, асосий таркибда майдонга чиқиб келади. 2 мавсум ўтгач, нидерландиялик футболчи Роттердамдан Лондонга кўчиб ўтди. Кейин "Манчестер Юнайтед" сафига бориб қўшилди ва AПЛ олтин медалларини қўлга киритди. Бироз муддат "Фенербахче"да ҳаракат қилгач, яна Роттердамга қайтди. Сўнгги мавсумда ҳужумчи 23 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Aндрей Шевченко - 10 йилдан сўнг "Динамо" Киевга

shevaaa

90 йиллар охирида Шева Валерий Лобановский қўл остида чинакамига порлади. "Динамо" Киев сафида ЕЧЛ ярим финалини забт этгач, Шевченко Италияга йўл олди. "Милан" билан ЕЧЛ ва "олтин тўп"ни қўлга киритгач, улкан маош ортидан Лондонга ташриф буюрди. "Челси" билан кўнгилдагидек мавсумлар ўтказишни уддалай олмаганидан сўнг, яна "Милан"га ўтди. Шартномаси ниҳоясига етгандан кейин, бутсаларини михга илиш мақсадида "Динамо"га қайтди. 2012 йилдаги Европа чемпионати якунлангач, фаолиятига нуқта қўйди.

Хенрик Ларсон - 14 йилдан сўнг "Хельсингборг"га

Hendrik

Ларссон Швециядан Нидерландияга йўл олди. Кейин "Сельтик", "Барселона", "Манчестер Юнайтед" сингари грандларда тўп тепди. Aслида, Хенрик 21 йиллик танаффусдан сўнг тарбияланувчиси саналган "Хегеборг" ҳаваскорлар жамоасида фаолиятини янгилади. "Хельсингборг" клубига швед 14 йиллик "айрилиқдан" сўнг қайтди. У 50 ёшга қадар бемалол тўп тепиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!