2025 йил 22 февраль куни Саудия Арабистонида катта бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда WBC йўналиши бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Шакур Стивенсон мексикалик Уильям Cепедага қарши рингга кўтарилиши керак эди. Аммо мексикалик спортчи жароҳат олгани боис жангни тарк этди. Шундан сўнг "йиртқич" лақаби билан танилган собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Жорж Камбосос мазкур бўшлиқни тўлдиришга қарор қилди.

"Барча мухлислар Стивенсон ва Cепеда жангини кўришни хоҳлади, аммо бу амалга ошмаяпти ва ҳозирча имконсиз бўлгани учун мен Шакур билан курашишни истардим. Cепеда Тевин Фармер билан ажойиб, аммо оғир жанг ўтказди. Шу боис у соғлигини тиклаш учун вақт ажратгани яхши", - дея Камбососнинг сўзларини келтирди "BoxingScene".

Эслатиб ўтамиз, Шакур Стивенсон ўзининг сўнгги жангида германиялик Артём Аритюнянни очколар бўйича мағлубиятга учратганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!