Ёш атлетларимиз ўзаро баҳслашади

Пойтахтимизда Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати тарбияланувчилари ўртасида енгил атлетика бўйича "Олимпия чўққилар" спорт мусобақаси ўтказилди.

Енгил атлетика федерация стадионида ўтган турли масофага югуриш баҳсларида Виктория Левина, Ирина Левина, Ангелина Гостюхина, Ҳабиб Соҳибназаров, Шохруҳ Баратов, Тимур Усмонов марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди. Тўсиқлар оша югуриш баҳсларида Мехрангиз Эрназарова ҳамда Эргаш Нормурадов барча рақибларидан ўзиб кетди.

Босқон, найза, ядро ва диск улоқтириш баҳсларида Дарья Кашинова, Мухайё Қорабоева, Инесса Молчанова, Дилафроз Парпиева қизлар ўртасида тенгсиз деб топилган бўлса, Руслан Хабибов, Александр Ли ва Ойбек Мухаммажонов ўғил болалар баҳсида ғолиб бўлди.

Узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакрашда Надежда Шустова, Алина Арипова, Владимир Гарамов, Вадим Чикалов, Абдулазиз Абдушукуров шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!