Ёш чемпионлар аниқланди

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясига қарашли "Универсал" спорт саройида ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионати ўтказилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақада спортчилар 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Чемпионатнинг дастлабки кунида Жаҳонгир Худойбердиев, Асилбек Аҳмедов, Беҳрузбек Исаев, Марат Мавлонов ўғил болалар ўртасида ғолиб бўлган бўлса, қизлар ўртасида Розия Шаробиддинова, Ирода Миртожиева мамлакат чемпионига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!