Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Сити" юлдузи терма жамоадан ҳайдалди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Можаро юз берди

Жаҳон футболида эътибор марказида турган воқеалардан бири Жазоир терма жамоасида юз берди. Жамоанинг янги бош мураббийи Брахим Хемдани «Манчестер Сити» ҳимоячиси Райан Аит-Нурини терма жамоадан четлатди. 

Бу ҳақда Жазоир футбол федерацияси расман маълум қилди, аммо қарор сабаблари очиқланмади.

Шу билан бирга, норасмий маълумотларга кўра, вазият Замбияга қарши ўйиндан сўнг кескинлашган. Жазоир ушбу баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Райан эса бир неча бор алмашиниш учун қизишга чиққанига қарамай, майдонга туширилмаган.

Учрашув якунлангач, футболчи ўзининг норозилигини жамоа ичида анча кескин, дипломатияга хос бўлмаган иборалар билан билдиргани айтилмоқда. Унинг сўзлари охир-оқибат Брахим Хемданига ҳам етган.

Манбаларга кўра, бош мураббий бу ҳолатни ўз нуфузига зарба, деб баҳолаган ва шундан сўнг Аит-Нурини терма жамоадан четлатиш қарорини қабул қилган. Футболчининг яқин вақт ичида яна Жазоир терма жамоасига қайтиши мумкинми-йўқми, ҳозирча аниқ эмас, дея хабар бермоқда derbyderbyderby.it.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ