Юлия Путинцева финалга чиқди
Ads

Қозоғистонлик Юлия Путинцева теннис бўйича ўтаётган "Nurnberger Versicherungscup" мусобақасининг финал босқичига йўл олди.

Нюрнберг шаҳрида ўтаётган мусобақанинг ярим финалида Юлия руминиялик Сорана Кирстни 6:4, 7:5 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа сўнгги ҳал қилувчи босқичга йўл олган Путинцева, энди словениялик Тамара Зиданшек, ёки чехиялик Катержина Синяковага қарши ўйин ўтказади.