Юлия Путинцева кутилмаганда ғалаба қозонди
Ads

Қозоғистонлик Юлия Путинцева ва латвиялик Елена Остапенко Цинциннати шаҳрида ўтаётган мусобақада ўзаро куч синашди.

Уч сет давом этган ўйинда Юлия 6:2, 6:7, 6:3 ҳисобида рақибини доғда қолдириб, иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди.

Энди Ю.Путинцева "Western & Southern Open" турнирининг иккинчи даврасида америкалик Слоан Стивенсга қарши кортга чиқади.