“Юнайтед” машҳур мураббийни чақирди
Клуб ҳаракатга тушиб қолди
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби француз мутахассиси Дидье Дешамни бош мураббийлик лавозимига номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда журналист Санти Ауна Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Манчестер Юнайтед» Дидье Дешам билан боғланди, аммо у шошилмаяпти ва бошқа вариантларни ҳам кўриб чиқмоқчи», — деб ёзди Ауна.
58 ёшли Дидье Дешамнинг аввалги иш жойи Франция терма жамоаси бўлган. У 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин миллий жамоани тарк этган.
«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа тўққизта учрашувда етти очко тўплаган. Биринчи ўринда эса 24 очкога эга «Арсенал» бормоқда.


Изоҳлар (0)