“Юнайтед” январда “Сити” ҳимоячисини олади
Режа шундай
«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида қўшниси «Манчестер Сити»дан чап қанот ҳимоячиси Райан Аит-Нурини сотиб олишга тайёр.
Аит-Нури «Сити» бош мураббийи Энцо Маресканинг ишончидан бутунлай чиқиб қолган. У жорий мавсумда Премьер-лигада бирор дақиқа ҳам майдонга тушмади.
Аит-Нури бундай вазиятга кўниш ниятида эмас ва январь ойидаёқ янги клуб топишга умид қилмоқда. Жазоир терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси билан боғлиқ вазият «Манчестер Юнайтед» эътиборини тортди.
Sky Sport Germany хабар беришича, Манчестернинг икки клуби ўртасидаги мураккаб муносабатлар «Юнайтед» учун тўсиқ бўлмайди. Шунингдек, «қизил иблислар» Аит-Нурининг шахсий шартнома шартларини келишишда ҳам муаммога дуч келмаслиги кутилмоқда.
Энди фақат «Сити» қўшни клуб билан битим тузишга тайёрми ва агар тайёр бўлса, футболчини қанча пулга сотиши мумкинлиги масаласи қолмоқда.

Изоҳлар (0)