“Ювентус” Погбани ҳайдайдиган бўлди
“Ювентус” раҳбарияти ярим ҳимоячи Поль Погбада допинг аниқланганидан кейин у билан амалдаги шартномани бир томонлама бекор қилиш бўйича иш бошлади.
La Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Турин клуби Погба айбсизлигини исботлаб бера олмаса, футболчи билан ҳаморликни тўхтатади.
Энди Погба такрорий тест топшириши керак. Унда ҳам натижа мусбат чиқса, Погба тўрт йилга футболдан четлатилиши мумкин.
Франциялик юлдуз 2022 йилдан бери “Ювентус” аъзоси ҳисобланади. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.
Поль Погба жароҳатлар туфайли жамоасига етарли даражада ёрдам бера олмаяпти. Шунга қарамай, у А Серияда энг катта маош олади. Клуб раҳбарияти допинг машмашаси чиққунича Погбанинг 10,5 миллион евро миқдоридаги йиллик маошини қирқ фоизга қисқартириш бўйича таклиф тайёрлаётган эди.
Фикрлар