“Ювентус”: Роналдуни нега олдик ўзи?

Ўз вақтида Турин клубини бошқарган Жованни Коболли Жильи “Ювентус” бош мураббийи Маурицио Саррини танқид қилди.

- Менга Саррининг “Ювентус” финалда ютқазди, деган гапи ёқмади. Уч ой олдин жамоа “Интер”ни ва кубок ярим финалида “Милан”ни енгган эди. “Наполи” билан ўйинда ҳам устунлик туринликларда бўлди. Лекин дарвозага етарли даражада зарба берилмади. Ҳалигача “Ювентус” ўз ўйин услубига эга эмас.

Роналдуни нега олиб келинди?

Юлдуз футболчилар билан ишлашни учун сўзи ўтадиган мураббий бўлиш керак. Сарри “Наполи”да буни уддалаган эди. “Ювентус”да эса буни эплай олмаяпти, - деди собиқ президент.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)