«Ювентус» «Тоттенхем» ҳимоячисига қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Тоттенхем» клуби ҳимоячиси Дестини Удожи Англия Премьер-лигасини тарк этиб, Италия А Сериясига йўл олиши мумкин. Унга «Ювентус» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчи Лондон клубида дахлсиз футболчилар қаторига киритилмаган. «Ювентус»нинг 15 миллион евро миқдоридаги таклифи «Тоттенхем»ни Удожи билан хайрлашишга кўндириши мумкин.

Италиялик футболчи 2022 йил августидан буён Англия клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Тоттенхем» билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Дестини жорий мавсумда Англия чемпионатида 3 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!