Замонавий биатлон қироли 30 ёшда!

Бугун 14 сентябрь куни қатор спортчилар ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Улар орасида замонамизнинг энг машҳур атлетларидан бири Мартен Фуркадни ҳам қайд этишимиз мумкин. 

Замонавий биатлоннинг қироли бугун 30 ёшни қарши олмоқда. Фуркад фаолияти давомида Олимпия ўйинларида 5 марта зафар қуқишга муваффақ бўлган. Жаҳон чемпионатларида 11 марта шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарила олди. Қолаверса, жаҳон кубоги босқичларида 74 бор биринчи ўринни қўлга киритган. Кетма-кет 7 мавсумдан бери энг яхши биатлончи бўлиб келаётгани ҳақиқатда ушбу спортчи замонамизнинг энг кучли биатлончиси эканлигини англатади. 

Шунингдек, бугун таниқли футболчилар хорватиялик Ивица Олич 39, бразилиялик Дуглас Коста 28 ёшни қарши олмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!