Зидан

Испания Ла Лигаси 26-туридан ўрин олган марказий учрашувда "Атлетико" ва "Реал" ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олди. Қизғин курашлар остида кечган беллашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Ўйиндан кейин "Қироллик клуби" устози Зинедин Зидан қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: "Мен ҳар доимгидек, ҳакамларнинг ишига халал бермоқчи эмасман. Биламизки, бу қийин иш, ҳакамнинг қарорини ҳурмат қилиш керак. Барча жавобгарлик ҳакамларнинг бўйнида. Футболчилар қўл ўйини бўлганини айтишди, ҳакам бундай эмаслигини таъкидлади. Нима дейишимдан қатъи назар, ҳеч нарса ўзгармайди.

Бизнинг мақсадимиз - ишлашда давом этиш. Олдинда ҳали кўплаб учрашувлар борлигини биламиз ва охиригача курашиш ниятидамиз. Биз бугунгидан ҳам яхшироқ ўйин намойиш этишга қодирмиз".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар