Зидан фақат мана шу икки жамоада ишлайди

Франция футболи афсонаси Зинедин Зидан мураббийлик фаолиятини қайта тиклашга тайёр. Бироқ тажрибали мутахассис фақатгина иккита жамоани бошқариш истагини билдирган.

Marca нашрининг ёзишича, Зидан фақатига собиқ жамоаси “Реал” ва Франция терма жамоасида бош мураббийлик қилиши мумкин.

Бошқа ҳар қандай таклиф Зидан томонидан рад этилади.

Аслида Зидан бош мураббий сифатида фақат “Реал”да ишлаган. Мадридликларга икки бор устозлик қилган тажрибали мутахассис Испания чемпионатида икки маротаба ғолиб чиққан. Уч бора Европа Чемпионлар лигаси бош соврини ва қатор бошқа ютуқларни қўлга киритган.

Зидан уч йил муқаддам “Реал” бошқарувини топширганидан кейин Франция футбол федерациядан терма жамоани қабул қилиб олиш таклифини кутмоқда. Бироқ Дидье Дешам узоқ йиллардан бери барқарор натижа кўрсатиб келаётгани Зиданнинг терма жамоага йўлини ёпиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
24/12/2024 12:33
Хожиакбар Рахмат Хакикий эркакча карор ОМАД улкан ютиклар тилайман
Шухрат Хусаинов
24/12/2024 12:30
Молодец Зидан кароринг зур ОМАД