Зидан
Ads
 
"Реал" таркиби бугунги кунда дунёдаги энг кучлилардан эканига қарамай клуб раҳбарияти яна суперфутболчиларни олиб келишда давом этмоқда. Шу пайтгача "Реал"нинг "Тоттенхэм"дан олган футболчилари доимо ишончи ўйин кўрсатиб. сарфланган миллионларни оқлаб келган.
 
Бунга жамоанинг етакяи ярим ҳимоячилари - Гарет Бэйл ва Лука Модрични мисол қилиш мумкин. "Тоттенхэм"дан келган ҳар икки футболчи бугун мадридликларнинг ишонган ўйинчисига айланган.
 
 
Зинедин Зидан бошқараётган "Реал" энди "Тоттенхэм"дан 20 ёшли Деле Аллини олмоқчи. Мадридликлар бу трансферни ёзда амалга оширишга қарор қилган бўлса-да, музокараларни ҳозирдан бошлаш ниятида. Флорентино Перес бу футболчи учун 50 минг фунт стерлингдан воз кечишга тайёр. Ўз навбатида, Зидан ҳам анчадан буён ярим ҳимоя чизиғини кучайтариш учун кучли футболчи қидираётган эди. 
 
 
Деле Алли Англия премьер лигасида 18 та учрашувда саккизта гол уриб, тўпурарлик маҳоратини ҳам намойиш қилмоқда.
 

Минбар

Барча блоглар