Зидан ва Мбаппе ўртасида можаро юз берди
Килиан Мбаппе ва Зинедин Зидан ўртасида муносабатлар кескин, мураббий унинг позициясини ўзгартиргани футболчига ёқмаган.
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ўртасида муносабатлар илиқ эмас.
Манба маълумотига кўра, Мбаппе ва Зидан ўртасидаги муносабатлар аввалданоқ осон кечмаган. Зидан терма жамоага бош мураббий сифатида келганидан сўнг эса вазият янада кескинлашган. Айтилишича, Туркияга қарши ўйинда Зидан Мбаппени ҳужумнинг чап қанотига ўтказишга қарор қилгани футболчига ёқмаган. Манбага кўра, ўтган йиғинлар пайтида футболчи ва мураббий деярли бир-бири билан суҳбатлашмаган.
Шу билан бирга, нашрнинг қайд этишича, ноябр ойидаги халқаро танаффус давомида Зидан Мбаппе билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилиш ниятида.
Аввалроқ Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Италияга қарши ўйин олдидан Франция терма жамоасининг машғулотини ўтказиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар (0)