Зидан – янги терма жамоада!

  • 21 Sep 10:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Франция футболининг ёрқин юлдузи – Зинедин Зиданнинг ўғли Люка футбол фуқаролигини ўзгартириб, бундан буён халқаро майдонда тарихий ватани Жазоир шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Tecno

ФИФА ташкилоти ҳам ўзининг расмий сайтида Люка Зидан халқаро мусобақаларда Жазоир футбол федерацияси номидан иштирок этишини тасдиқлади.

27 ёшли дарвозабон илгари Франциянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаган, бироқ мамлакатнинг бош жамоасига жалб этилмаган эди.

Люка Зидан клублар миқёсидаги фаолиятини фақат Испанияда ўтказган. Люка “Қироллик клуби” академиясида тарбияланган ва “Реал Мадрид”, “РОсинг Сантандер”, “Райо Вальекано”, “Эйбар” ва “Гранада” жамоалари сафида майдонга тушган.

Comments

You must be logged in to commet!