Зиданга янги жамоа топилди
“Реал”дан кетганидан бери ишсиз юрган Зинедин Зидан “Челси”ни бошқариши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатига киритилди.
“Челси” раҳбарияти ҳозирги бош мураббий Грэм Поттер фаолиятидан қониқмаяпти. Круб қишки трансферлар бозорида 330 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаб, янги ўйинчиларни олган бўлса-да, натижалар пасайишда давом этмоқда.
Fichajes нашрининг маълум қилишича, “аристократлар” Поттер ўрнига тўртта мураббийдан бирини олиб келишни мўлжалламоқда. Рўйхатга Зидандан ташқари Маурисио Почеттино, Диего Симеоне ва Луис Энрике киритилган.
Ўтган йили Зинедин Зиданни “Манчестер Юнайтед” раҳбарлари ишга таклиф қилганди. Лекин франциялик мутахассис инглиз тилини билмаслигини рўкач қилиб, чорловни рад этганди.
Фикрлар