Зиданнинг орзуси амалга ошмоқда

TIGGO 2 PRO

Дидье Дешам 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоаси бош мураббийлигини тарк етади. 
 
Ҳозирда "кўклар" бош мураббийи ҳисобланган Дешам 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг расман терма жамоа лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилди. 
 
Хабарингиз бор, бир неча йилдан буён Зинедин Зидан ўзининг миллий терма жамоасида иш бошлашни орзу қилади. Шу сабабли, 56 ёшли мураббий лавозимини тарк этгандан сўнг Зидан энг яхши вариант сифатиа кўрилмоқда. 
 
Эслатиб ўтамиз, Дидье 2012 йилдан буён Францияни бошқариб келмоқда. Ушбу вақт давомида 166 та учрашувда шогирдларини майдонга олиб тушиб, 106 та ғалаба, 31 та дуранг ва 29 та мағлубиятга учраган. Шу билан бирга 6 та йирик турнирда иштирок этиб, 3 та марта финалларга чиққан ҳолда, 1 бора ЖЧда зафар қучган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!