Зинченко жамоадошини "Rolls-Royce"га ўхшатди

"Арсенал"нинг украиналик ҳимоячиси Александр Зинченко жамоадоши Вильям Салиба ҳақида гапирди. У жамоадошини "Rolls-Royce" автомобилига қиёслаган.

"Солиба? У Rolls-Royce. Вильям жуда зўр футболчи, у менга ёқади. Лекин ростини айтсам, “Арсенал”га ўтишдан олдин у ҳақида билмагандим. Солиба деярли хато қилмайди. У "Борнмут" дарвозасига гол урганида, мен тиз чўкдим ва у ҳамма нарсага қодирлигини айтдим", деди украиналик ҳимоячи.

Маълумот учун, франциялик ҳимоячи ўтган мавсумда "Арсенал" сафида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!