Зинченко "Манчестер Сити"нинг ғалаба калитими?
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Александр Зинченко кеча АПЛнинг 23-туридан ўрин олган "Ливерпуль"га (4:1) қарши ўйинда рекорд ўрнатди.
Гап шундаки, украиналик футболчи кеча “Сити” сафида ўзининг 83-ўйинини ўтказди. “Шаҳарликлар” ушбу беллашувларнинг 72 тасида, аниқроғи 86,75 фоизида ғалаба қозонди. Бу эса, “Манчестер Сити” тарихидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
24 ёшли Зинченко жорий мавсум 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Фикрлар