Зўр ўйнасанг ҳам "Барса"га қайтмайсан
Манбаларга кўра, Испания чемпиони «Барселона» раҳбарияти 34 ёшли немис дарвозабони Марк-Андре тер Штегеннинг «Аякс» таркибидаги ўйинидан мамнун.
Шу билан бирга, бу каталонияликлар уни келажакда асосий режаларидан бири сифатида кўраётгани дегани эмас.
Тер Штегеннинг Амстердамдаги ишончли ўйини «Барселона»га унинг трансфер бозоридаги нуфузи ҳали ҳам юқори эканини кўрсатди. Клуб раҳбарияти дарвозабон ижараси якунлангач, уни сотиш имконияти ошганига ишонмоқда.
Нидерландиядаги чиқишлари орқали тер Штеген ўз қийматини яна бир бор исботлагани қайд этилмоқда ва бу «Барселона»нинг доимий харидор топиш умидини кучайтирган.
Марк-Андре тер Штеген 2014 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсумда у «Аякс» сафида барча мусобақалар доирасида саккизта ўйин ўтказди, уларнинг иккитасида дарвозасини соф сақлашга муваффақ бўлди.

Фикрлар