Зўри қиммат туради! "Барса" ёш истеъдодни икки баравар қимматига олади
Ўйини шунга арзийди
«Барселона» мутасаддилари «Лидс» таркибида тўп суриб келаётган марказий ҳимоячи Тарик Мухаремовични жамоа сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий келишув 2027 йил ёзига режалаштирилган.
Босниялик футболчининг трансфер баҳоси ҳозирча 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Қизиғи шундаки, ўтган ёзда «Лидс» уни 37 миллион еврога харид қилган эди.
23 ёшли Мухаремович жорий мавсумда «Лидс»нинг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Унга нисбатан қизиқиш фақат «Барселона»дан эмас: «Бавария», «Ливерпуль» ва яна бир қатор клублар ҳам ҳимоячини ўз жамоаси сафида кўришни истамоқда.

Изоҳлар (0)